Нукусда 71 ёшли аёл олий маълумотли бўлди — у яна ўқимоқчи

Чиннигул Дўстхўжаева “Соз асбоб ижрочилиги” таълим йўналишининг бакалавр босқичини тамомлади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 23 июн — Sputnik. Нукусда 71 ёшли аёл бакалавр даражасини олди. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги хабар берди.
Қайд этилишича, Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти Нукус филиалида таълим олиб, ўқишни тугатганлар ичида 71 ёшли Чиннигул Дўстхўжаева ҳам бор.
Нукусда 71 ёшли аёл бакалавр даражасини олди
Чиннигул опа филиалнинг “Соз асбоб ижрочилиги” таълим йўналишининг бакалавр босқичини тамомлади.
Нукусда 71 ёшли аёл бакалавр даражасини олди

“Армоним олий маълумотли бўлиш эди. Мана армонимга еттим. Ҳаётимнинг 50 йилини санъат соҳасига бағишладим. Эндиги армоним магистратура босқичига ўқишга кириш", — дейди Чиннигул Дўстхўжаева.

Нукусда 71 ёшли аёл бакалавр даражасини олди
2022-2023 ўқув йилида Ўзбекстон давлат санъат ва маданият институти Нукус филиалида 8 таълим йўналиши бўйича 127 нафар талаба тамомлади. Улар давлат аттестация синовлари ва битирув малакавий ишларини ҳимоя қилишга эришди.