Мирзиёев маслаҳатчиси Чакрабартини қабул қилди

Президент иқтисодий тараққиёт, самарали бошқарув ва халқаро ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчиси билан ислоҳотлар дастурининг устувор йўналишлари кўриб чиқди
Sputnik
ТОШКЕНТ, 23 июн — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев иқтисодий тараққиёт, самарали бошқарув ва халқаро ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчи Сума Чакрабартини қабул қилди.
Шавкат Мирзиёев иқтисодий тараққиёт, самарали бошқарув ва халқаро ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчи Сума Чакрабартини қабул қилди
Давлат раҳбари матбуот хизмати хабарига кўра, учрашувда мамлакатдаги ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар дастурининг устувор йўналишлари, шу жумладан соғлиқни сақлаш, таълим, сув таъминоти соҳаларидаги янгиланишлар кўриб чиқилди.
Ўзбекистонда инвестиция ва ишбилармонлик муҳитини янада такомиллаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Республикада Халқаро тижорат суди фаолиятини йўлга қўйиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирларнинг бориши ҳамда Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш юзасидан музокаралар жараёни муҳокама қилинди.