ТОШКЕНТ, 22 июн — Sputnik. Бугун Тошкент шаҳридаги “Биродарлик қабристони” ёдгорлик мажмуаси ҳудудида Мангу оловга гул қўйиш маросими бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда Sputnik мухбири.
© Sputnik
Маросимда Россиянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Олег Мальгинов, Тошкентдаги Рус уйи раҳбари Михаил Вождаев, республика расмийлари, хорижий дипломатлар, жамоатчилик вакиллари, ёшлар, журналистлар иштирок этди.
© Sputnik
© Sputnik
Бугун худди шу ёдгорлик мажмуаси ҳудудида “Хотира шами” акцияси ҳам ўтказилади.
Маълумот учун, 1941 йил 22 июнда фашистлар Германияси Совет Иттифоқига уруш эълон қилган. Ўша кундан Улуғ Ватан уруши бошланган.