ТОШКЕНТ, 22 июн — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин “Россия Федерацияси фуқаролигига қабул қилиш ва Россия Федерацияси фуқаролигидан чиқиш тўғрисида”ги фармонни имзолади, деб хабар қилди Мусофир/мигрант Telegram-канали РФ ҳукумат порталида эълон қилинган ҳужжатга асосан.
Фармон билан жами 34 кишига РФ фуқаролиги берилган.
Уларнинг орасида Тожикистон, Беларусь, Озарбайжон, Арманистон, Украина, Мўғулистон, Афғонистон, Франция ва АҚШда туғилган инсонлар бор.
Шу билан бирга, 8 кишининг РФ фуқаролигидан чиқиш талаби қаноатлантирилган.