Президент мактаблари битирувчилари учун битирув кечаси ташкил этилди — фото

Президент мактаблари битирувчилари учун “Янги Ўзбекистон ёшлари” номли тантанали битирув кечаси ташкил этилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 22 июн — Sputnik. Ўзбекистондаги 14 та Президент мактаблари битирувчилари учун “Янги Ўзбекистон ёшлари” номли тантанали битирув кечаси ташкил этилди. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги хабар берди.
Унда мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова ҳам иштирок этди.

“Бугунги тадбирни сўнгги қўнғироқ эмас, балки олдиндаги марралар томон биринчи қадам деб ҳисобланг. Доимо энг юксак чўққиларни кўзланг, улкан мақсадларга интилинг! Парвозингиз ҳамиша баланд бўлсин!”, - деди Ҳилола Умарова.

Таъкидланишича, 14 та Президент мактаби битирувчилари учун 3 кунлик маданий тадбирлар ташкил этилган. Тадбир аввалида“МEҲР” талабалар театр студияси томонидан “Усмон Носир” номли саҳна асари намойиш этилди.
Шунингдек, Президент мактаблари битирувчилари “Янги Ўзбекистон” университети, “Ғалаба боғи” ёдгорлик мажмуаси ва “Шон-шараф” давлат музейи экспозицияларида бўлишди.