ТОШКЕНТ, 22 июн — Sputnik. Украина қарши ҳужум бошланганидан бери 13 мингдан ортиқ аскарини йўқотди. Бу ҳақда Россия Хавфсизлик кенгаши котиби Николай Патрушев президент Владимир Путин билан учрашувда маълум қилди.
Таъкидланишича, 4 июндан 21 июнгача Россия ҳарбийлари душманнинг 246 та танкини, шу жумладан, 13 та Ғарб жанговар техникасини йўқ қилишга муваффақ бўлди. Бундан ташқари, Киевнинг йўқотишлари:
595 та зирҳли техника ва 424 та автомобиль;
279 та дала артиллерияси ва миномётлар;
42 та РСЗО ва иккита зенит-ракета тизими;
ўнта қирувчи ва тўртта вертолёт;
264 та дроннни ташкил этди.
Патрушевнинг аниқлик киритишича, у турли идоралардан олинган маълумотларни келтирган.
Киевда узоқ гапирилган қарши ҳужум 4 июнь куни Жанубий Донецк, Запорожье ва Артёмовск йўналишларида бошланди. Россия президенти Владимир Путиннинг таъкидлашича, Украина Қуролли кучлари ҳеч қандай йўналишда муваффақият қозона олмаяпти ва катта йўқотишларга дучор бўлмоқда.