Орол денгизининг қуриган туби бўйлаб 42 км масофага югурган ўзбекистонлик ҳикояси

Югуриш кўзланган мақсад жаҳон ҳамжамиятининг эътиборини минтақанинг экологик муаммоларига қаратишдир.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 22 июн — Sputnik. Ўзбекистондаги оммавий югуриш мусобақаси ташкилотчиси Андрей Куликов қуриган Орол денгизи туби бўйлаб 42 км 195 м масофани босиб ўтди.
Куликов бу масофани 4 соат 9 дақиқа 53 сонияда босиб ўтди. Югуриш 17 июнь – Бутунжаҳон чўлланиш ва қурғоқчиликка қарши кураш куни муносабати билан Экология вазирлиги томонидан ташкил этилган "Aral Eco marathon” марафони доирасида ўтказилди.

“Энг қийини 15 дан 42 километргача бўлган масофа эди. Юза қисм юмшоқ эди ва оёғим доимо тойиб кетаверди. Бу кучли югуриш бўлди. Иссиқ ва шамол эса қийинчиликни кучайтирди. У ҳар доим тўхтамасдан эсарди. Агар қулоқчинлар бўлмаганида, кейинроқ эшитиш билан боғлиқ муаммолар пайдо бўларди деб қўрқаман”, - деди Куликов.

Шунингдек, спортчининг қўшимча қилишича, мусобақадан кўзланган асосий мақсад жаҳон ҳамжамиятининг эътиборини ушбу минтақанинг экологик муаммоларига қаратиш ва барчани сайёрамизни сақлаб қолиш учун фаол қадамлар ташлашга ундашдир.