ТОШКЕНТ, 22 июн — Sputnik. Ўзбекистонлик Нурсултон Рўзибоев UFC промоушени билан шартнома имзолади. Бу ҳақда у ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилган.
Унинг илк жанги 1 июль куни "UFC Fight Night" турнири доирасида бразилиялик Бруно Феррейрага қарши бўлиши кутилмоқда. Буни бразилиялик жангчи тасдиқлади.
Рўзибоев профессионал фаолияти давомида 43 та жанг ўтказган. Шундан 35 тасида ғалабага эришган. У охирги 8 та жангда ғалаба қозониб келмоқда.
Бруно Феррейра эса 10 та жанг ўтказиб, 10 тасида ҳам ғалабага эришган.