ТОШКЕНТ, 22 июн — Sputnik. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Абу-Дабида Бирлашган Араб Амирликлари (БАА) вице-президенти, бош вазири ўринбосари, президент девони вазири Шайх Мансур бин Зоид Ол Наҳаён билан учрашди. Бу ҳақда Саидов Telegram каналида хабар берди.
Таъкидланишича, томонлар Ўзбекистон – БАА алоқаларини янада кенгайтириш бўйича мулоқот ўтказган.
Встреча главы МИД Узбекистана и вице-президента ОАЭ
© Пресс-служба МИД Узбекистана
“Ўзбекистон – БАА алоқаларини янада кенгайтириш, иқтисодий дипломатияни илгари суриш, доимий алмашинувларни қўллаб-қувватлаш, дўстлигимизни мустаҳкамлаш юзасидан самимий мулоқот ўтказдик”, - деб ёзади Саидов.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Саидов Абу-Дабида БАА ташқи ишлар вазири Шайх Абдулла бин Зоид Ол Наҳаён билан ҳам учрашган эди.