ТОШКЕНТ, 21 июн — Sputnik. Тошкентда “Қозоқ киноси кунлари” бошланди, дея хабар берди Кинематография агентлиги.
20-23 июнь кунлари Ўзбекистонда Қозоғистон маданият кунлари ўтказилади. Тадбир доирасида, Алишер Навоий номидаги Киночилар уйида “Қозоқ киноси кунлари” бошланди.
Қозоқ киноси кунлари “Султон Бейбарс” тўлиқ метражли бадиий филми намойиши билан очилди.
Томошабинлар қуйидаги қозоқ фильмларини томоша қилишлари мумкин:
"Дос-Мукасан"
"Паралимпиячи"
“1941 йил ёзи”
“Ватанпарварлар даври”
"Аман оғанинг дарахти"
“Алла”
“Стартда”
“Кенжа қиз”
Ўзбекистонда ўтказилаётган Қозоғистон маданияти кунлари доирасида фильмлар намойиш этишдан ташқари, қозоғистонлик санъат усталари ва ижодий жамоалар иштирокида гала-концерт ҳам ўтказилиши режалаштирилган.