ТОШКЕНТ, 21 июн — Sputnik. Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз туманида 3,4 магнитудали зилзила содир бўлди. Бу ҳақда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар қилди.
Зилзила маҳаллий вақт билан соат 13:51 да қайд этилган. Эпицентр: Қашқадарё вилояти, Шаҳрисабз тумани.
Зилзила координаталари: 39,03 градус шимолий кенглик; 66,98 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=3,4. Чуқурлик 5 км. Зилзила эпицентри Тошкентдан 313 км жанубий-ғарбда.