ТОШКЕНТ, 21 июн — Sputnik. Чоршанба куни эрталаб Москва вилоятидаги ҳарбий омборларга яқинлашаётган 2 та пилотсиз учар аппарат қулаб тушди, ҳеч қандай вайронагарчилик ва жароҳатланганлар йўқ, деб маълум қилди вилоят губернатори Андрей Воробьёв.
"Бугун эрталаб соат 5.30 ва 5.50 да иккита самолёт типидаги аппарат ҳарбий қарши таъсир натижасида ҳарбий қисмлардан бирининг омборларига яқинлашаётганда қулаб тушди", — деб ёзди у Telegram’даги каналида.
Дронлар парчалари топилган, қурбонлар ва жароҳатланганлар йўқ. Воробьёв воқеа жойида махсус хизматлар ишламоқда, ҳудуд ўраб олинган, дея қўшимча қилди Воробьёв ва аҳолини хотиржамликка чақирди.
30 май, сешанба куни, Украина Москвага дронлар ёрдамида террорчилик ҳужумини уюштирди. Россия Мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, Киев 8та самолёт типидаги дрондан фойдаланган: 5 тасини Москва вилоятидаги зенит қуроллари уриб туширди, 3 таси радио-электрон воситалари ёрдамида бостирилди.
Президент матбуот котиби Дмитрий Песков дрон ҳужумини изоҳлар экан, бу Киев режимининг Россиянинг қарор қабул қилиш марказларидан бирига берган самарали зарбаларига жавоби эканлигини айтди.