Мисрдан Ўзбекистонга гепатит С га қарши дорининг навбатдаги партияси етказилди

Умумий ҳажми 12 мингдан ортиқ "Даклатасвир" дори воситалари Вирусология илмий-текшириш институти томонидан шифоталаб беморларга тақсимланади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 21 июн — Sputnik. Мисрдан Ўзбекистонга гепатит С га қарши дорининг навбатдаги партияси етказилди, деб ёзмоқда “Дунё” АА.
"Uzbekistan Airways" авиакомпанияси Миср ҳукумати томонидан мамлакатга инсонпарварлик ёрдам сифатида ажратилган "С" гепатитига қарши "Даклатасвир" дори воситасининг навбатдаги қисмини Шарм аш-Шайхдан Тошкентга бепул етказиб берди.
Умумий ҳажми 12 мингдан ортиқ "Даклатасвир" дори воситалари Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Вирусология илмий-текшириш институти томонидан шифоталаб беморларга тақсимланади.
Мутахассислар фикрича, Миср ҳукумати мазкур ютуқларга эришиш учун "100 миллион соғлом ҳаёт" миллий дастурни ишлаб чиқиб, уни муваффақиятли амалга оширмоқда. Бунда асосий эътибор дунёнинг машҳур фармацевтика компаниялари билан яқиндан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш ва кенгайтиришга қаратилмоқда.
Маълумот учун, юқумли касалликни йўқ қилиш бўйича миллий ташаббус туфайли Миср 2020 йилда гепатит C дан ҳоли бўлган биринчи давлатга айланган.
2021 йилда Ўзбекистонда вирусли гепатит С (ВГС)ни бартараф этиш бўйича миллий дастур ишга туширилди. Дастур мақсади – 2030 йилгача мамлакатда гепатит С билан касалланиш ҳолатларини йўқ қилиш. Ўзбекистонга бу борада Миср вирусга қарши дори воситалари етказиб бериш орқали ёрдам бермоқда.
Нима учун гепатит С "мулойим қотил" деб аталади — вирусолог билан интервью