Бугун Тошкентнинг қайси туманларида "свет" яна ўчирилади — манзиллар

Тошкентнинг 7 та туманидаги айрим ҳудудлар электр таъминотидан вақтинча узилади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 20 июн — Sputnik. Тошкентдаги айрим туманларда электр таъминоти вақтинча тўхтатилади, дея хабар берди "Ҳудудий электр тармоқлари".
Тошкентда модернизация ва реконструкция ишлари сабаб еттита тумандаги 12 та МФЙнинг айрим ҳудудлари электр таъминотидан вақтинча узилади.
Қуйидаги манзилларда электр таъминоти вақтинча ўчирилади:
Чилонзор туманининг: "Қозиробод" ҳамда "Кўркам" МФЙларининг айрим ҳудудларида соат 09:00 дан 16:00 гача;
Янгиҳаёт туманининг: "Хўжаучқун" ва "Виқор" МФЙларининг айрим ҳудудларида соат 09:00 дан 16:00 гача;
Шайхонтоҳур туманининг: "Чорсу" ва "Белтепа" МФЙларининг айрим ҳудудларида соат 09:00 дан 17:00 гача;
Бектемир туманининг: "Нурлийўл" ва "Забардаст" МФЙларинжнг айрим ҳудудларида соат 09:00 дан 16:00 гача;
Яшнобод туманининг: "Миришкор" МФЙнинг айрим ҳудудларида соат 09:00 дан 16:00 гача;
Мирзо Улуғбек туманининг: "Мевазор" ва "Заковат" МФЙларининг айрим ҳудудларида соат 10:00 дан 16:00 гача;
Учтепа туманининг: "Нишабариқ" МФЙнинг айрим ҳудудларида соат 10:00 дан 15:00 гача.
Айтилишича, электр таъминоти истеъмолчиларга сифатли ва барқарор электр энергияси етказиб берилишини таъминлаш ва электр тармоқларидаги авариявий ҳолатларни олдини олиш, куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш мақсадида ўчирилмоқда.