Беш ойда 195 минг нафар ўзбекистонлик дам олиш учун хорижга чиққан

Беш ойда 1,6 млн нафар Ўзбекистон фуқаролари туристик мақсадларда хорижга сафар қилган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 20 июн — Sputnik. Жорий йилнинг январь-май ойларида 1,6 млн нафар Ўзбекистон фуқаролари туристик мақсадларда хорижга сафар қилган. Бу ҳақда Статистика агентлиги маълумотлари дарак бермоқда.
Таъкидланишича, улардан энг кўпи, яъни, 1,4 млн нафари қариндошларини йўқлаш мақсадида хорижга сафар қилган.
Шунингдек, дам олиш учун 195 минг киши, ўқиш мақсадида 17,1 минг киши, даволаниш учун 10,8 минг киши, хизмат юзасидан 5,5 минг киши хорижга чиққан.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг январь-апрель ойларида 2 миллиондан ортиқ чет эл фуқаролари туристик мақсадларда Ўзбекистонга ташриф буюрган эди.