ТОШКЕНТ, 20 июн — Sputnik. Энди мактабларда ижтимоий-эмоционал ўқув соатлари йўлга қўйилади. Бу президент томонидан 19 июнь куни имзоланган қарорда назарда тутилган.
Ҳужжатга мувофиқ, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда махсус ижтимоий-эмоционал ўқув соатлари (Social Emotional Learning, SEL) мактаб дастуридаги мавжуд фанлар ва дарсдан ташқари жараёнлар доирасида йўлга қўяди.
Дарсларда қўйидагилар ўргатилади:
ўқувчиларда ўзини ўзи бошқариш;
мураккаб ҳаётий вазиятларни енгиб ўтиш кўникмаларини шакллантириш;
депрессия;
хавотирли ҳолатлар ва суицидларнинг олдини олиш.
Шунингдек, 2023/2024 ўқув йилидан бошлаб “Психиатрия”, “Тиббий психология” ва “Наркология” клиник ординатура ва магистратура мутахассисликларига қабул фақат давлат гранти асосида умумий қабул параметрлари доирасида амалга оширилади.
Қабул кўрсаткичлари ушбу мутахассисликларга бўлган ҳақиқий эҳтиёжни ўрганиш асосида шакллантирилади.