КХШТ мамлакатлари фазода қуролланиш пойгасига қарши баёнот қабул қилишди

Баёнотда фазо майдонида қурол-яроғ жойлаштиришга, фазода куч қўллаш таҳдидига йўл қўйиб бўлмаслиги таъкидланган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 20 июн — Sputnik. Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотига (КХШТ) аъзо мамлакатлар ташқи ишлар вазирлари фазода қуролланиш пойгасининг олдини олиш тўғрисида баёнот қабул қилишди, дея хабар берди РИА Новости.

“Биз бу баёнотда фазо майдонида қурол-яроғ жойлаштиришга, фазода куч қўллаш таҳдидига йўл қўйиб бўлмаслигини таъкидладик”, - деди Беларусь ТИВ раҳбари Сергей Алейник Минскдаги йиғилишда.

Алейник КХШТга аъзо мамлакатлар минтақа ва глобал даражадаги кескинлик бартараф этилишидан манфаатдор эканини қайд этди.
Унинг сўзларига кўра, КХШТ ҳамиша тинчликни мақсад қилган мудофаа тузилмаси бўлган ва бўлиб қолади.
Минскда КХШТ ТИВ раҳбарларининг мажлиси бўлиб ўтди. Мажлис аввалида Беларусь президенти Александр Лукашенко ташкилотга аъзо давлатларни КХШТ ҳаракатларининг умумий режасини ишлаб чиқишга чақирда. Аввало иқтисодий соҳада умумий режа ишлаб чиқилиши лозим.
КХШТга Россия, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Арманистон аъзо.