Бахтиёр Саидов БАА ташқи ишлар вазири билан учрашди — қандай вазифалар белгилаб олинди?

Бахтиёр Саидов Абу Дабида Бирлашган Араб Амирликлари ташқи ишлар вазири Шайх Абдулла бин Зоид Ол Наҳаён билан учрашди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 20 июн — Sputnik. Ўзбекистон ва Бирлашган Араб Амирликлари (БАА) ташқи ишлар вазирликлари ўзаро манфаатли мулоқотни бойитишга келишиб олди. Бу ҳақда Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов маълум қилди.
Саидов Абу Дабида БАА ташқи ишлар вазири Шайх Абдулла бин Зоид Ол Наҳаён билан учрашди.

“Бизнинг кенгайтирилган кун тартибимиз икки томонлама ҳамкорликни янада фаоллаштириш ва халқаро ташкилотлар доирасида изчил мулоқотни ривожлантириш бўйича таклифларни қамраб олди”, - деб ёзади Саидов ўзининг Telegram-каналида.

Қайд этилишича, учрашувда Ўзбекистон ва БАА ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги алоқаларда ўзаро манфаатли мулоқотни бойитиш бўйича ҳам вазифалар белгилаб олинди.
Маълумот учун, икки мамлакат ўртасидаги алоқалар савдо, сармоя, инновациялар, “яшил” энергетика, қишлоқ хўжалиги, логистика, транспорт ва бошқа соҳаларда жадал ривожланиб бормоқда.