Ангренда газ таъминоти 3 кунга тўхтатилади

21 июнь куни соат 8:00 дан 23 июнь соат 17:00 га қадар Ангрен шаҳрида табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 20 июн — Sputnik. Жорий йил 21 июндан 23 июнгача Тошкент вилояти Ангрен шаҳрида газ таъминоти вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда “Ҳудудгаз Тошкент” газ таъминоти филиали хабар берди.
Таъкидланишича, Ангрен шаҳрида 2023-2024 йил куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳамда юқори ва ўрта босимли газ қувурларини зичликка ва мустаҳкамликка синаш ишлари олиб борилади.
Шу сабабли, 21 июнь куни соат 8:00 дан 23 июнь соат 17:00 га қадар Ангрен шаҳрида табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилади.