Андижонда йигит ва қизни чақмоқ урди, улардан бири вафот этди

Пахтаободда кеча 17 ёшли ўсмир яшин уришидан вафот этган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 20 июн — Sputnik. 19 июнь куни Андижон вилояти Пахтаобод туманида 17 ёшли йигит ва 15 ёшли қиз чақмоқ уриши оқибатида тан жароҳати олишган. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар қилди.
Хабарда айтилишича, шифокорлар томонидан кўрсатилган зарур тиббий ёрдамга қарамасдан йигит вафот этган.
Қизнинг аҳволи қониқарли бўлиб, ҳозирда шифохонада даволланмоқда.
Прокуратура терговга қадар текширув ҳаракатларини олиб бормоқда.