ТОШКЕНТ, 19 июн — Sputnik. 18 июнь куни А-373 автомобиль йўлининг Қамчиқ довони қисми 266,4-километрида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги (ФВВ) матбуот хизмати хабар қилди.
Маълум қилинишича, Тошкент-Водий йўналишда ҳаракатланган юк автомобили ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиши натижасида машина йўл четидаги хандаққа тушиб кетиб, ёнбошлаб қолган.
Зудлик билан воқеа жойига "Қамчиқ" махсус қидирув, ёнғин-қутқарув бошқармаси қутқарувчилари ҳамда ЙПХ ходимлари етиб борган. Автомобилда юзага келиши мумкин бўлган ёнғинни олинган ва ҳайдовчи ва унинг йўловчиси ҳаёти сақлаб қолинган.
Уларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган ва Поп тумани шифохонасига олиб кетилган.