ТОШКЕНТ, 19 июн — Sputnik. Одессада кучли портлаш содир бўлди, деб хабар бермоқда Украина маҳаллий нашрлари.
Аввалроқ Украинанинг “Страна.ua” нашри Запорожье вилоятининг Киев назоратидаги қисмида содир бўлган портлашлар ҳақида хабар берган эди.
“Одессада кучли портлаш юз берди”, — дейилади ТСН телеканали хабарида. Ундан РИА Новости иқтибос келтирган.
“Укринформ” агентлиги маълумотларига кўра, Запорожье шаҳрида кучли портлашлар содир бўлган.
Украинанинг Суми, Днепропетровск, Николаев ва Одесса вилоятларида, шунингдек, Запорожье вилоятининг Киев назоратидаги қисмида ҳаво огоҳлантириши эълон қилинган. Бундан Украина рақамли трансформация вазирлиги онлайн харитаси маълумотлари дарак бермоқда.
Огоҳлантириш сигнали Суми вилоятида соат 00.44 да (Москва вақтига тўғри келади), Запорожье вилоятининг Киев назоратидаги қисмида соат 01.17 да ва Днепропетровск вилоятида соат 01.47 да жаранглай бошлади. Бундан ташқари, соат 01.59 да Украинанинг Одесса ва Николаев вилоятларида ҳаво ҳужуми сигнали бўлган.
Россия ҳарбийлари Украина инфратузилмасига зарба беришни 10 октябрь куни, Украина махсус хизматлари томонидан Қрим кўпригидаги амалга оширилган терактдан икки кун ўтиб бошлади. Зарбалар бутун мамлакат бўйлаб энергетика, мудофаа саноати, ҳарбий қўмондонлик ва алоқа воситаларига берилмоқда. Ўшандан бери Украина ҳудудларида ҳар куни, баъзан бутун мамлакат бўйлаб ҳаво ҳужуми ҳақида огоҳлантиришлар эълон қилинмоқда.