ТОШКЕНТ, 19 июн — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Эрон президенти Иброҳим Раисий кеча, 18 июнь куни икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш тўғрисида Қўшма баёнотни имзолади. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар берди.
Мирзиёевнинг Эронга ташрифи доирасида 15 та ҳужжат қабул қилинди
© УзА
Бундан ташқари, ташриф доирасида ҳукуматлар, идоралар ва ҳудудлар даражасида 15 та ҳужжат қабул қилинди.
Ҳукуматлар ўртасидаги имтиёзли савдо тўғрисидаги битим, Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ва Эрон Миллий стандарт ташкилоти ўртасидаги ҳамкорлик дастури, Технологиялар ва инновациялар соҳасида ҳамкорлик бўйича Ҳаракатлар режаси шулар жумласидан.
Мирзиёевнинг Эронга ташрифи доирасида 15 та ҳужжат қабул қилинди
© УзА
Қўшма эркин иқтисодий зоналарни ташкил этиш, фармацевтика, транспорт ва транзит соҳаларида ҳамкорлик тўғрисида меморандумлар қабул қилинди.
Шунингдек, Спорт соҳасида ҳамкорлик бўйича қўшма чора-тадбирлар режаси, Низоларни ҳал этиш ва арбитраж тўғрисида англашув меморандуми, Қайта суғурталаш соҳасида ҳамкорлик бўйича факультатив битим ва бошқа ҳужжатлар ҳам имзоланди.
Мирзиёевнинг Эронга ташрифи доирасида 15 та ҳужжат қабул қилинди
© УзА