Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Киев "ифлос ядровий бомба" яратиш бўйича ишларни давом эттирган бўлиши мумкин — разведка

Ташқи разведка хизмати директори Наришкин: Киев "ифлос ядровий бомба" яратиш устида ишлашни давом эттирган бўлиши мумкин.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 19 июн — Sputnik. Россия ташқи разведка хизмати Украина ядровий тартибга солиш давлат инспекцияси Ровен АЭСдан нурланган ёқилғи партиясини қайта ишлаш учун жўнатмоқчи бўлгани ҳақида маълумот олди.
“РФ Ташқи разведка хизмати директори С.Е.Наришкинга кўра, яқинда Киев ифлос ядровий бомба - портловчи ва радиоактив моддалар билан тўлдирилган ўқ-дориларни яратиш устида ишлашни давом эттириши мумкинлиги ҳақида далолат берувчи маълумотлар пайдо бўлди, унинг портлаши улкан ҳудуднинг радиациявий ифлосланишига олиб келади”, — дейилган баёнотда.
Айтилишича, 2 та махсус контейнер Чернобилдаги ишлатилган ядро ёқилғиси омборига олиб кетилган. Шу билан бирга, Украина томони ўз ҳаракатлари ҳақида МАГАТЭни хабардор қилмаган. Наришкиннинг сўзларига кўра, аслида Ровен АЭСдан ёқилғи қайта ишлашга юборилган.
"Биз Украина ҚК томонидан "ифлос ядровий бомба" дан фойдаланиш эҳтимоли бутун Шарқий Европа экотизимининг ҳаёти ва аҳолининг соғлиғи учун оғир оқибатларга олиб келишидан келиб чиқамиз, шу жумладан Европа Иттифоқи давлатлари ва Қора денгиз минтақасида”, - дея хизмат раҳбарининг сўзларидан иқтибос келтирган ТРҚ матбуот департаменти.
Ташкилот инспекторлари апрел ойида станцияга ташриф буюришди. Ўша пайтда улар Ядро қуролини тарқатмаслик тўғрисидаги шартномани амалга ошириш кафолатлари бўйича ҳеч қандай камчиликлар аниқламаган.
Июн ойи бошида ФХХ Украина ҳарбий разведкаси раҳбарияти Россияда қўпорувчилик ҳаракатларини қилиш учун енгил мторли авиация билан алоҳида бўлинма ташкил қилгани ҳақида хабар берилганди. Унинг вазифаларидан бири - радиоактив элементларни ўз ичига олган портловчи моддадан фойдаланган ҳолда теракт уюштиришдир.