Жамшид Ходжаев “Роснефть” раҳбари билан учрашди — тафсилотлар

Петербург халқаро иқтисодий форуми доирасида бўлиб ўтган учрашувда томонлар икки давлат ўртасидаги савдо айланмасининг ўсишини муҳокама қилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 19 июн — Sputnik. Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Жамшид Ходжаев Санкт-Петербургда “Роснефть” раҳбари Игорь Сечин билан учрашди. Бу ҳақда Россия компанияси матбуот хизмати хабар берди.
Петербург халқаро иқтисодий форуми доирасида бўлиб ўтган учрашувда томонлар икки давлат ўртасидаги савдо айланмасининг ўсишини муҳокама қилди.
“2022 йил якунларига кўра, Россия 18,6 фоиз улуш билан Ўзбекистоннинг энг йирик савдо шеригига айланди. Ўзаро товар айирбошлаш ҳажмининг ўсиши 26 фоизни ташкил этиб, 8,7 миллиард доллардан ошди. Шу билан бирга, Россия импортдаги 32 фоизга яқин улуши билан Ўзбекистонга энергия ресурсларини етказиб берувчи асосий давлатлардан бири бўлиб қолмоқда”, — дейилади матбуот хизмати хабарида.
Музокаралар чоғида томонлар “Роснефть”нинг Ўзбекистонга нефть маҳсулотларини етказиб бериш ҳажмини ошириш имкониятларини муҳокама қилди.