ТОШКЕНТ, 19 июн — Sputnik. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Навоий, Бухоро ва Самарқанд вилояти ҳудудларида содир бўлган табиат ҳодисаси юзасидан маълумот берди.
“Ҳозирги дақиқаларга қадар ҳолат юзасидан жабрланганлар тўғрисида ФВВга мурожаатлар келиб тушмаган”, - дейилган хабарда.
Таъкидланишича, Марказий Осиёда, жумладан, Ўзбекистонда чанг бўронлари азалдан тез-тез учраб туради. Одатда ҳавога кўтарилган қум ва чанг массалари шамол кучсизлашгандан сўнг тарқалади ва ерга ўтиради.
Аввалроқ Навоий, Бухоро ва Самарқанд вилояти ҳудудларида кузатилган кучли шамол сабаб қатор ҳудудларда электр узатиш тармоқлари хавфсизликни таъминлаш мақсадида ўчирилгани хабар қилинган эди.