АҚШ юқумли касалликлар қўзғатувчиларини қўллаш усулларини изламоқда – РФ Мудофаа вазирлиги

Россия Қуролли кучлари Радиация, кимёвий ва биологик ҳимоя кучлари бошлиғининг сўзларига кўра, бу режаларни амалга ошириш ўта хавфли касалликларнинг сунъий ўчоғини шакллантиришга имкон беради.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 19 июн — Sputnik. АҚШ иттифоқчилари кўмагида юқумли касалликлар қўзғатувчиларини қўллаш усулларини изламоқда, режаларни амалга ошириш ўта хавфли касалликларнинг сунъий ўчоғини шакллантириш имконини беради. Бу ҳақда Россия Қуролли кучлари Радиация, кимёвий ва биологик ҳимоя кучлари (РКБҲ) бошлиғи генерал-лейтенант Игорь Кириллов маълум қилди.

“АҚШ ўз иттифоқчилари кўмагида юқумли касалликлар қўзғатувчиларини самарали қўллаш усулларини излашга қаратилган кенг кўламли ҳарбий-биологик тадқиқотларни амалга оширмоқда. Шунга ўхшаш режаларни амалга ошириш ўта хавфли юқумли касалликларнинг сунъий ўчоғини шакллантириш имконини беради. Биз буни АҚШнинг ҳарбий-биологик фаолиятини текшириш учун халқаро суриштирув ўтказиш учун яна бир асос сифатида кўрамиз”, - деди у Вашингтон ҳарбий-биологик фаолиятига бағишланган брифинг чоғида.

Кириллов био ишлаб чиқариш ва биологик таҳдидларга қарши курашиш соҳасида тасдиқланган стратегик ҳужжатларга кўра АҚШ ўз манфаатлари йўлида “икки томонлама” тадқиқот ўтказиш ва биологик вазиятни бошқариш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолишини эслатган.
“Бундай фаолиятни фаол қўллаб-қувватлаб, Буюк Британия биологик соҳада ўз шахсий манфаатлари ҳақида маълум қилди ва 2023 йил 12 июнь куни миллий биологик хавфсизлик стратегиясини қабул қилди. Ҳужжатда келтирилган мақсадлардан бири “инновация соҳасида дунё устунлигига эришиш” бўлади. Стратегия доирасидаги тадбирларни молиялаштириш ҳажми йилига бир ярим миллиард фунт стерлингни ташкил этади”, - деди у.

Мавзуга оид:

Хитой АҚШни ҳарбий-биологик фаолияти юзасидан тушунтириш беришга чақирди
Россия Мудофаа вазирлиги Украинада топилган хавфли касалликлар патогенларини ўрганади
АҚШ ўз тадқиқотлари учун украиналикларнинг бионамуналарини йиғмоқда
АҚШ Украинадаги биолабораториялари ҳақида нимани яширмоқда