Мирзиёев Теҳронга жўнаб кетди

Бугун Эрон пойтахтида Мирзиёев президент Иброҳим Раисий ва Олий диний раҳбар оятуллоҳ Сайид Али Хоманеий билан учрашувлар ўтказади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 18 июн — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Эрон президенти Иброҳим Раисийнинг таклифига биноан расмий ташриф билан ушбу мамлакатга жўнаб кетди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар берди.
Бугун Эрон пойтахтида Мирзиёев президент Иброҳим Раисий ва Олий диний раҳбар оятуллоҳ Сайид Али Хоманеий билан учрашувлар ўтказади.
Бўлажак олий даражадаги музокараларда икки мамлакат ўртасидаги кўп қиррали муносабатларни ва устувор йўналишлардаги амалий ҳамкорликни янада ривожлантиришнинг долзарб жиҳатлари кўриб чиқилади. Минтақавий аҳамиятга молик масалалар юзасидан фикр алмашилади.