ТОШКЕНТ, 17 июн — Sputnik. Қирғизистонда бўлиб ўтган 1-Бутунжаҳон бахшилар форумида ўзбекистонлик Расулбек Абдурахманов ҳам иштирок этди, дея хабар берди Sputnik.
Тадбир Қирғизистон президентининг “Манас” эпоси трилогиясини ҳар томонлама ўрганиш ва тарғиб қилиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ ташкил этилмоқда.
Ҳикоячилар Бишкек Миллий тарих музейида чиқиш қилишди, сўнгра Иссиқкўлга йўл олишди ва у ерда ҳикоячиларнинг замонавий дунёда тутган ўрни ҳақида сўз юритиб, ўз халқларининг ижрочилик анъаналарини намойиш этишди.
Sputnik Қирғизистондаги ҳамкасбларимиз ўзбекистонлик бахши ижрочисининг Жыргалан қишлоғидаги чиқишларидан лавҳалар билан бўлишди.