ТОШКЕНТ, 17 июн — Sputnik. АҚШ давлат қарзи тарихда биринчи марта 32 триллион доллардан ошди. Бу ҳақда РИА Новости АҚШ Молия вазирлиги статистик маълумотларига таяниб хабар берди.
“Жами тўланмаган давлат қарзи – 32 триллион 39 миллиард 244 миллион доллар”, дейилади хабарда.
Илгари бу кўрсаткич 31,95 триллион доллар даражасида эди.
Июнь ойи бошида АҚШ президенти Жо Байден давлат қарзи чегарасини 2025 йил 1 январгача вақтинча ошириш тўғрисидаги қонунни имзолади. АҚШ Ғазначилигига кўра, бу 5 июнь куни келиши мумкин бўлган дефолтдан бир неча кун олдин содир бўлди. Байден бундан кейин АҚШ иқтисодидаги инқироз ва таназзулнинг олди олинди, аммо улушлар "ҳар қачонгидан ҳам юқорироқ" эканини таъкидлади.