ТОШКЕНТ, 16 июн — Sputnik. "Uzbekistan Airways" миллий авиакомпанияси LET L-410 самолётларини харид қилиш бўйича шартнома имзолади, деб хабар берди авиаташувчи матбуот хизмати.
Самолётлар Чехиянинг "LET Aircraft Industries" концерни томонидан ишлаб чиқарилади.
Янги самолётлар ўта қисқа учиш-қўниш йўлакларидан уча олади, бу эса республика бўйлаб йўналишлар тармоғини кенгайтиради ҳамда Зарафшон, Шаҳрисабз ва Андижон каби шаҳарларга рейсларни йўлга қўйиш имконини беради.
Маълумот учун, Ўзбекистонда сўнгги йилларда 5 та янги хусусий авиакомпания ташкил қилинди, авиапарклар сони эса 44 тага етди.