Татаристонда Алина Загитованинг фигурали учиш мактаби пайдо бўлиши мумкин

Санкт-Петербург иқтисодий форуми доирасида Минниханов Загитовага фигурали учиш мактаби очишни таклиф қилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 16 июн – Sputnik. Татаристон раҳбари Рустам Минниханов Олимпия чемпиони Алина Загитова билан республикада фигурали учиш мактабини ташкил этиш лойиҳасини муҳокама қилди, дея хабар бермоқда республика раҳбари матбуот хизмати. Р-Спорт хабарига асосан.
Рустам Мнниханов предложил открыть школу фигурного катания Загитовой
Ушбу ташаббус Санкт-Петербург халқаро иқтисодий форуми (ПМЭФ) доирасида бўлиб ўтган учрашув доирасида муҳокама қилинди.

"Рустам Минниханов Олимпия чемпиони, Россияда хизмат кўрсатган спорт устаси Алина Загитова билан учрашди. Учрашувда Алина Загитова учун Татаристонда фигурали учиш бўйича мактаб қуриш лойиҳаси муҳокама қилинди", — дейилади хабарда.

Минниханов Загитова ёшларга ўрнак эканлигини, унинг маҳоратидан Татаристонда ёшлар ўртасида спортни оммалаштиришда фойдаланиш муҳимлигини таъкидлади.
“Республика аллақачон спорт мактабларини яратиш тажрибасига эга, биз уни бошқа спорт турларига ҳам кенгайтиришга тайёрмиз”, — деди Татаристон раҳбари.
Загитова яқин кунларда Қозонга спорт мактабини ташкил этиш бўйича тайёр таклиф билан келиши режалаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, 14-17 июнь кунлари Санкт-Петербургда ПМЭФ халфаро иқтисодий форуми бўлиб ўтмоқда. Бу йилги асосий мавзу “Суверен тараққиёт – адолатли дунё пойдевори, келажак авлодлар учун саъй-ҳаракатларимизни бирлаштирайлик”. РИА Новости форумнинг медиа ҳамкори ва мезбон фотоагентлиги ҳисобланади.
Рустам Мнниханов предложил открыть школу фигурного катания Загитовой