Ўзбекистон ва Қатар маданият соҳасида ҳамкорлик қилишга келишиб олди

Озодбек Назарбеков Қатарда икки мамлакат ўртасида имзоланган меморандумда белгиланган режалар бўйича музокаралар ўтказади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 16 июн — Sputnik. Ўзбекистон ва Қатар ўртасида маданият соҳасидаги ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Бу ҳақда Маданият ва туризм вазирлиги хабар берди.
Қатар давлати амири шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний 5-6-июнь кунлари давлат ташрифи билан Ўзбекистонда бўлди. Ташриф чоғида Ўзбекистон ва Қатар ўртасида Маданият соҳасидаги ҳамкорлик меморандуми имзоланди.
Мазкур келишувлар амалий ижроси ўлароқ, шу кунларда Маданият ва туризм вазири Озодбек Назарбеков Қатарнинг маданият вазири Абдулраҳмон бин Ҳамад Ал-Соний таклифига кўра, ушбу мамлакатда хизмат сафарида бўлиб турибди.
Озодбек Назарбеков
Ташриф доирасида вазир Доҳа халқаро китоб кўргазмасида қатнашади, икки давлат ўртасида имзоланган ҳамкорлик меморандумида белгиланган режалар бўйича музокаралар ўтказади, шунингдек, бир қатор маданий объектлар фаолияти билан танишади.