Ўзбекистонлик атлетлар қитъа биринчилигида 4 та медалга эга чиқишди

Ўзбекистон терма жамоаси 1 та олтин ва 3 та бронза медалларига сазовор бўлди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 16 июн — Sputnik. Ўзбекистонлик атлетлар Қирғизистонда ўтаётган мусобақада 1 та олтин ва 3 та бронза медалларига сазовор бўлишди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси хабар берди.
Қирғизистонда спорт курашлари бўйича U-23 ёшгача бўлган атлетлар ўртасида қитъа биринчилиги баҳслари ўтказилмоқда.
Дастлаб ушбу ёш тоифасида ҳам юнон-рум кураши усталари мусобақага киришишди. Унда Ўзбекистон терма жамоаси 1 та олтин ва 3 та бронза медалларига сазовор бўлди.
В Кыргызстане сборная Узбекистана завоевала 1 золотую и 3 бронзовые медали
Олтин медал: -77 кг: Дилшод Омонгелдиев;
Бронза медал: -60 кг: Акмал Ҳамроев, -72 кг: Жамол Жумабоев, -82 кг: Аброрбек Мамиров.