Ғарб Россия билан давом этаётган можаронинг даҳшатли оқибатлари ҳақида огоҳлантирди

Материалда муаллиф машҳур фантаст-ёзувчи Жорж Оруэллнинг 1945 йилда Хиросима ва Нагасакининг бомбардимон қилинганидан кейин ёзилган мақоласини манба сифатида келтирган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 16 июн — Sputnik. Ғарб ва Россия ўртасидаги қарама-қаршилик дунёни ядровий фалокатга олиб келиши мумкин, ҳабар берди South China Morning Post нашри шарҳловчиси Жонатан Пауэр.
Материалда муаллиф машҳур фантаст-ёзувчи Жорж Оруэллнинг 1945 йилда Хиросима ва Нагасакининг бомбардимон қилинганидан кейин ёзилган мақоласини манба сифатида келтирган. Унда ёзувчи шартли равишда дунёни уч кучга – СССР, Хитой ва Ғарб мамлакатларига ажратган. Фантаст-ёзувчининг фикрича, ядровий қурол етакчи давлатлар ўртасидаги глобал урушларга “тинчлик бўлмайдиган тинчлик" эвазига чек қўйиши мумкин бўларди.
"Агар биз Оруэлл башорат қилган даҳшатли натижа томон йўналмоқчи бўлсак, у ҳолда танланган йўналишда ҳаракат қилишда давом этишимиз мумкин. Агар ундай бўлмаса, унда биз уйғонишимиз ва Россияга нисбатан сиёсатимизни бутунлай ўзгартиришимиз керак", — дея изоҳ берди Пауэр ёзувчининг фикрига.
Бундан ташқари, журналист Совет Иттифоқи ва Россия раҳбарлари АҚШ билан дўстона муносабатлар ўрнатишга ҳаракат қилганини, Ғарб давлатлари раҳбарлари Рональд Рейган ва Маргарет Тетчер давридан бери Москвага нисбатан “доно ёндашув” етишмаганини таъкидлади.
Россия НАТО қарама-қаршиликни мақсад қилганини бир неча бор қайд этган. Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков таъкидлаганидек, блокнинг янада кенгайиши Европага кўчлироқ ҳимоя олиб келмайди.