Биз бизнесга кўпроқ эркинлик бериш йўлини танладик ва бу тўғри бўлиб чиқди — Путин

Ғарб санкцияларига жавобан Россия тадбиркорлик эркинлигини кенгайтириш йўлини танлади ва бу мутлақо тўғри бўлиб чиқди, деди Путин.
Sputnik
ТОШКEНТ, 16 июн – Sputnik. Россия тадбиркорлик эркинлигини кенгайтириш йўлини танлади ва бу ўз самарасини берди, деди Россия президенти Владимир Путин Санкт-Петербург халқаро иқтисодий форумида (ПМЭФ).

"Биз бир йил аввал гапирган учинчи тамойилимиз хусусий ташаббусни ривожлантиришга урғу беришдир. Ўтган йили биз санкциялар босими остида Россия ёпиқ маъмурий-буйруқбозлик иқтисодиётига қайтади, деб башорат қилинган эди. Аммо ундай бўлмади, биз тадбиркорлик эркинлигини кенгайтириш йўлини танладик ва амалиёт бу мутлақо тўғри иш бўлганини кўрсатди. Буни ҳаёт исботлади”, — деди Россия президенти.

Россияда ишлаган хорижий корхоналар тўхтаб қолгани йўқ. Улар номини ўзгартириб, соф Россия маҳсулотларига айланмоқда, деди президент.
"Кўпгина хорижий брендлар узоқ вақтдан бери бизнинг заводларимизда тўлиқ ишлаб чиқарилган маҳсулотларни сотмоқда. Аслида, бу Россия товарлари, фақат хорижий логотиплар остида. Товар белгиси эгаларининг кетиши билан ишлаб чиқариш тўхтагани йўқ, фақат логотип ўзгарди. Шунингдек, бу бизнесдан олинадиган фойда бизнинг мамлакатимизда қолади”, - деди Путин.
Бунинг исботи сифатида, ўтган йили маҳаллий брендларни рўйхатдан ўтказиш учун 90 мингдан ортиқ ариза топширган.
"Фақат ўтган йилнинг ўзида Россия ишлаб чиқарувчилари товар белгисини рўйхатдан ўтказиш учун 90 мингдан ортиқ ариза топширди. Булар кийим ва пойабзал, дастурий таъминот, маиший кимё, парфюмерия, косметика ва бошқалар соҳасида", — деди Путин.
Шунингдек, Россия президенти вилоятлар раҳбарларни маҳаллий брендларни қўллаб-қувватлашга чақирди.
Ундан ташқари, Путин Россия ҳукуматига электрон платформаларидан фойдаланган ҳолда маҳаллий маҳсулотларни тарғиб қилиш, тижоратни қўллаб-қувватлаш элементларини ишга туширишни буюрди. Президентнинг сўзларига кўра, айнан онлайн платформаларда ҳатто кичик бизнес ҳам ўз харидорини топа олади.

Россия ҳеч қачон ҳеч кимни ўз бозоридан қувмаган

Шу билан бирга, президент Россия ҳеч қачон ҳеч бир хорижий корхонани қувиб чиқармаганига алоҳида эътибор қаратди.
“Яхши биласизки, биз ҳеч қачон ҳеч кимни бозоримиздан, иқтисодиётимиздан қувиб чиқармаганмиз, аксинча, биз барча ижобий ва салбий томонларни ўйлаб кўришни, бундай қадамнинг мумкин бўлган оқибатлари ҳақида яхшилаб ўйлаб кўришни таклиф қилдик. Ҳар бир ҳамкорга танлаш ҳуқуқини бердик”, — деди Владимир Путин.
“Агар хорижлик ишлаб чиқарувчилар яна қайтишни истаса, марҳамат, биз ҳеч кимга эшикни ёпмаймиз. Ҳеч ким рақобатдан қўрқмайди, рақобат - бу тараққиёт ва савдо двигатели. Биз уларнинг Россияда ишлаши учун зарур шарт-шароитларни яратамиз”, - деди Россия раҳбари.
Маълумот учун, 14-17 июнь кунлари Санкт-Петербург халқаро иқтисодий форуми (ПМЭФ) бўлиб ўтади. РИА Новости форумнинг медиа ҳамкори ва мезбон фотоагентлиги ҳисобланади.