ТОШКЕНТ, 15 июн — Sputnik. Кўчада бадбўй ҳиднинг сабаблари турлича бўлиши мумкин. Масалан, носоз канализация тизими ва яқин атрофдаги корхоналардан чиқадиган чиқиндилар. Sputnik шунга ўхшаш вазиятда қаерга мурожаат қилиш ва қандай шикоят қолдириш кераклигига аниқлик киритди.
Шикоят билан аризани "Xalq Nazorati" интерактив хизмати орқали онлайн юбориш мумкин.
Xalq Nazorati интерактив хизмати
© Xalq Nazorati
Ушбу портал шаҳар инфратузилмаси, ободонлаштириш, жамоат транспорти, уй-жой коммунал хўжалиги, савдо ва хизмат кўрсатиш соҳаларидаги муаммоларни ҳал этиш билан шуғулланади.
Xalq Nazorati интерактив хизмати
© Xalq Nazorati
Шаҳар аҳолисига барча хизматлар бепул кўрсатилади.
Xalq Nazorati интерактив хизмати
© Xalq Nazorati
Шикоятни юбориш тартиби:
сайтда авторизациядан ўтинг;
"Жамоат жойи" бўлимига киринг;
бўлимда "Экология" ойнасини топинг ва "Кўчада ёқимсиз ҳид" тугмасини босинг;
очилган ойнада муаммо ҳақида маълумот қолдиринг ва ҳудуднинг фотосуратини юкланг;
шундан сўнг "юбориш" тугмасини босинг.
Мутахассислар аризани бир неча иш куни ичида кўриб чиқишади. Унинг ҳолатини сайтнинг билдиришномалар бўлимида кузатиш мумкин. Муаммо ҳал бўлганидан сўнг “тасдиқлаш" тугмасини босиш керак бўлади.
Маълумот учун, шу кунгача "Xalq Nazorati" томонидан 30033 та муаммолар ҳал этилган.