ТОШКЕНТ, 15 июн — Sputnik. Бугун, 15 июнь куни Тошкент шаҳрининг учта туманидаги олтита МФЙда электр таъминоти вақтинча тўхтатилди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар берди.
Таъкидланишича, истеъмолчиларга сифатли ва барқарор электр энергияси етказиб берилишини таъминлаш ҳамда электр тармоқларидаги авариявий ҳолатларни олдини олиш мақсадида қуйидаги манзилларда электр таъминоти вақтинча ўчирилди:
Яшнобод туманининг: "Товкантепа" ва "Миришкор" МФЙларининг айрим ҳудудларида соат 16:00 гача;
Миробод туманининг: "Иноқобод" ва "Банокатиу" МФЙларининг айрим ҳудудларида соат 17:00 гача;
Чилонзор туманининг: "Қатортол" ва "Ҳосилот" МФЙларининг айрим ҳудудларида соат 17:00 гача.
Юқоридаги ҳудудларда таъмирлаш ишлари белгиланган вақтдан аввалроқ якунланиши мумкин.