Тошкентда устига девор қулаган қизалоқ қутқарилди

Мирзо Улуғбек туманида 2 ёшли қизалоқ устига девор қулаб тушди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 15 июн — Sputnik. Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек тумани "Олий ҳиммат" маҳалласида 2 ёшли қизалоқ қулаган девор остида қолиб кетди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда
Ҳодиса соат 15 июнь куни соат 12:14 да содир бўлган. Уйларнинг бирида қурилиш мақсадида қазиш ишлари олиб борилаётган вақтда уйнинг бир қисми бузилиб кетган ва бола қулаган девор остида қолган.
Зудлик билан воқеа жойига ФВВ қутқарувчилари етиб бориб, қизалоқни олиб чиққан. Қизалоқ шифокорларга топширилган.
Хабарда қўшимча қилинишича, ҳозирда қизалоқнинг аҳволи яхши. Ҳодиса оқибатида ҳалок бўлганлар йўқ.