ТОШКЕНТ, 15 июн — Sputnik. Россия Федерацияси президенти ҳузуридаги Инсон ҳуқуқлари кенгаши раҳбари Валерий Фадеев эркак мигрантлар Россия паспортини олиши билан уларни ҳарбий рўйхатга олишни таклиф қилди.
“Махсус ҳарбий операция бошланди, кўплаб эркак мигрантлар эса ҳарбий хизматга мажбур эмас. Эҳтимол, уларни Россия фуқаросининг паспортини олиш билан бир вақтда ҳарбий рўйхатга ҳам олиш керакдир?”, — деди Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаш раҳбари Валерий Фадеев.
Унинг таъкидлашича, бу ҳуқуқларнинг бузилишига кирмайди.
Санкт-Петербург халқаро иқтисодий форуми (ПМЭФ) 14-17 июн кунлари бўлиб ўтади. “РИА Новости” форумнинг медиа ҳамкори ва мезбон фотоагентлиги ҳисобланади.
Хорижда қийин аҳволдамисиз?
Иш ҳаққингизни беришмаяптими;
Мажбурий меҳнат
ёки одам савдоси қурбони бўлдингизми?
Агар хорижда шундай муаммоларга дуч келсангиз, қуйидагиларга хабар қилинг:
▪️1176 – ишонч телефони
▪️1092 – ишонч телефони
▪️1282 – телефон рақами
▪️ dmi.mehnat.uz сайти