ТОШКЕНТ, 15 июн — Sputnik. Ўзбекистон Россиядан келаётган сайёҳлар оқимини 1 миллион кишига етказишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси туризм сектори раҳбари Азамат Раимов Петербург халқаро иқтисодий форуми саҳнасида маълум қилди, деб ёзмоқда РИА Новости.
“Республикамиз раҳбарияти шахсан элчимиз Ботиржон Закирович Асадовга Россия Федерацияси билан ҳамкорликда туризм соҳасини мустаҳкамлаш ва яқин келажакда россиялик сайёҳлар сонини бир миллион кишига етказиш бўйича топшириқ берди”, - деди у.
Раимов, шунингдек, 2022 йилда Ўзбекистонга 567 минг россиялик сайёҳ ташриф буюрганини, бу 2021 йилга нисбатан 377 минг кишига кўп эканлигини таъкидлади.
“Яъни биз нафақат пандемиядан олдинги кўрсаткичларга эришдик, балки уларни ортда қолдирдик”, - дея қўшимча қилди у.
Дипломатнинг сўзларига кўра, республика эришилган натижа билан тўхтаб қолмоқчи эмас, чунки туризм салоҳияти катта.