Европа саноати қулашига бир қадам қолди, расман

Бутун йил давомида Россия газидан тантанали воз кечган Европа Иттифоқи тўсатдан тўлдириб бўлмас энергия танқислигини ҳис қила бошлади.
Sputnik
Адекват муаллифлар бир йилдан ортиқ вақт давомида огоҳлантириб келган, ҳар хил русофоблар ғазаб билан масхара қилган нарса содир бўлди. Американинг Bloomberg нашри Европа сиёсий раҳбарияти томонидан рад этилган ҳисоб-китобларнинг тўғри эканини тасдиқловчи бир нечта мақола босиб чиқарди. Уларда Германия вице-канцлери ва айни вақтда Иқтисодиёт вазири нутқидан иқтибослар келтириб ўтади.
Бад-Заровдаги немис ҳамжамиятида бўлиб ўтган иқтисодий форумда сўзга чиққан Роберт Хабек иккиланмасдан ва очиқчасига, немис саноатининг барча хилма-хил соҳалари бу қишнинг бошида, оғир тарихий инқирозга тушиб қолиши мумкинлигини ва ҳатто тўхтаб қолиш мумкинлигини айтди.
Ҳар қандай жонкуяр хўжалик эгаси қишга ёздан тайёрланишни бошлайди. Немислар эса ҳар қандай ишга ўзларига хос бўлган пухталик ва жиддийлик билан ёндашади.
Давлат ихтиёридаги рақамлардан тўлиқ ва бевосита хабардор бўлган Роберт Хабек таъкидлашича, Германия саноати инқирозига — Россия табиий гази сабаб бўлади. Ҳа Европа Иттифоқи, РОссиянинг тез орада банкрот бўлишига умид қилиб, дабдабали равишда воз кечган айнан ўша Россия гази.
Олаф Шольц жамоаси тўсатдан оғир молиявий ва энергия танқислигини ҳис этиб уйғонди ва шарқ импортининг ўрнини босишнинг имкони бўлмаганини, яъни рус газининг ўрнини босадиган манбаа топилмаганини айтиб бонг ура бошлади. Устига устак Европадасуюлтирилган газни сақлаш учун етарли ҳажмлар йўқлиги ҳам маълум бўлди. Иситиш мавсуми бошида (сентябрь ойи охирлари) энергия ташувчиларнинг нархи қанча бўлишини ҳеч ким билмайди. Аммо буни ҳали ҳолва, асосий муаммо ҳали олдинда.
Иккинчи салбий омил - бу барча содда ва ишонувчан давлатлар қулоғига қуйилган машҳур Европа бирлиги бўлди. Яъни ҳар бир ЕИ давлати ўз иқтисодиёти ҳажми ва умумий истеъмолидан келиб чиққан ҳолда табиий газ етказиб бериш бўйича тасдиқланган меъёрлар мавжуд. Бу шуни англатадики, Германияда ички энергия танқислиги бўлиб турган вазиятда, Берлин шарқдаги ЕИ мамлакатларини (Польшани) газ билан таъминлаши шарт. Бошқача айтганда, ўз саноатини ташналикдан ўлимга маҳкум бўлган вақтда улар Полшанинг ярим ўлик иқтисодиётини қутқаришга мажбур. Айтганча, Польша ЕИ энг иқтисодий гуллаб-яшнаган вақтларда ҳам энг катта молиявий субсидиялар олган давлат, яъни у анчадан бери бой Германияга таяниб яшамоқда.
Залдаги томошабинлар эшитганларини ҳазм қилишаётганда, Роберт Хабек учинчи, нокаут зарбасини берди. Соҳадаги барча мутахассисларнинг ҳисоб-китобларига кўра, Россия газ экспорти бўйича мавжуд шартномаларни узайтириш ва кенгайтиришга тайёр, аммо "Шимолий оқим" қувурларининг учтаси портлатилганидан сўнг — бунинг жисмоний имконияти бир неча баравар камайди. Москва, Брюсселнинг бугунги умидсиз вазиятни яхши тушунади ва бошқача шартлар қўйиши ҳам мумкин. Шу билан бирга, бундай натижанинг назарий эҳтимоли ҳам Украинанинг бу схемадаги иштирокини истисно қилади, чунки у Россия билан ҳеч қандай музокарага киришмайди.
Бозорга АҚШ томонидан фаол чиқарилаётган АҚШдан суюлтирилган газ ҳам вазиятни ўзгартира олмади.
Германия вазири мамлакат шимолидаги ҳукумат томонидан ўтган йил давомида қурилиши бошланган ягона регазификация терминали қурилиши ҳақиқатда тўхтаб қолган. Ажабланарлиси шундаки, бунда Россия айбдор эмас. Объектнинг ишга туширилиши қирғоқ экологиясига зарар этказиши мумкинлиги туфайли маҳаллий аҳоли ва экологик ташкилотлар қарши чиққан. Бу жуда истеҳзоли, чунки бу Берлиннинг ўзи жуда фаол тарғиб қилган "яшил кун тартиби" деворига ўзининг пешонаси урилмоқда.
Bloombergда чоп этилган иккинчи мақолада ҳам муаммо жиддий тус олгани акс этган. Хусусан немис саноатчилари, хусусан, RWE AG концерни вакиллари, Украина ғарбида ер ости газ омборлариларидан фойдаланиш имконини кўриб чиқишган. Эҳтимол улар Германиянинг реал секторини сақлаб қолиш мумкинми ёки йўқлигини тахмин қилмоқдалар. Айни пайтда ЕИ шахсий газ омборлари 70 фоизга тўлган, Украинанинг Лвов вилоятидаги ер ости омборлари эса атиги учдан бир қисми тўлдирилган. Улар тўлдирилса ва Словакия, Полша, Австрия ва Германияга юборилса, бу ЕИ истеъмолнинг камида 10-15 фоизини қоплаши мумкин.
Шу билан бирга, ҳайратланарли статистика ҳамма учун маълум бўлди.
Сўнгги бир ярим йил ичида Европа Иттифоқи бозорларда ваҳимага йўл қўймаслик мақсадида истеъмолчиларга компенсация тўлаш учун 646 миллиард евро сарфлаган экан, Bruegel таҳлилий агентлиги ҳисоб-китобларига кўра. Таққослаш учун: Ғарб экспертлари Россиянинг бутун ҳарбий бюджетини 65-70 миллиард долларга, яъни Европа Иттифоқи ўз иқтисодини оёқда саылаб ыолиш учун харажат ыилган маблағлардан тахминан ўн баравар кам деб белгилашган.
Албатта Украина схемасининг инкор этиб бўлмайдиган афзалликлари бор. Газ омборлари ҳарбий ҳаракатлар чизиғидан узоқда жойлашган ва ЕИ мамлакатлари чегарасига яқин ва улар билан зич қувурлар тармоғи билан боғланган. Шу сабабли бу ердан газ етказиб бериш дарҳақиқиқат Европани қўллаб-қувватлаши мумкин. Аммо мақолада тилга олинмаган битта кичкина муаммо бор — Украина газ омборларини фақат Россия гази билан тўлдириш мумкин. Лекин Россия газининг оқими сўнгги йиллардаги қарама-қаршилик иштирокчиларининг саъй-ҳаракатлари билан тобора заифлашиб бормоқда.
Шу муносабат билан, Олаф Шолц ва унинг шериклари қишгача қиш учун бир нечта жаноза ибодатларни ўрганишлари керак деган фикр бор. Асқотади.