ТОШКЕНТ, 15 июн — Sputnik. Жанубий Африка Республикаси, Замбия ва Комор ороллари президентлари Украинага тинчлик миссияси билан боради, деб ёзди Польшанинг "Rzeczpospolita" нашри.
"Жанубий Африка, Замбия ва Комор ороллари президентлари пайшанба куни Варшавага ташриф буюради, у ердан тинчлик миссияси билан Киевга боради", — дейилган хабарда.
Украинанинг Польшадаги элчиси Василий Зваричнинг айтишича, Владимир Зеленский улар билан Киевда учрашади.
Бунгача Африка давлатлари раҳбарлари Польша етакчиси Анжей Дуда билан музокаралар ўтказади. Бу ҳақда унинг сайтида маълумот пайдо бўлди: соат 12:40да Дуда Комор ороллари президенти билан, 13:30 да Замбия президенти билан ва 14:15 да Жанубий Африка президенти билан учрашиши режалаштирилган.
Май ойи ўрталарида Жанубий Африка президенти Кирил Рамафоса Владимир Путин ва Владимир Зеленскийга Замбия, Сенегал, Конго, Уганда, Миср ва Жанубий Африка Республикаси номидан тинчлик ташаббусини тақдим этганини эълон қилди. Унга кўра, Москва ҳам, Киев ҳам Африка давлатлари раҳбарларининг миссиясини қабул қилишга рози бўлган. Кремл можарони ҳал қилишга ҳисса қўшадиган ҳар қандай таклифни катта эътибор билан тинглашга тайёр эканини маълум қилди.
Африка давлатлари президентларининг Россия етакчиси Владимир Путин билан учрашуви 17 июнь куни Санкт-Петербургда бўлиб ўтиши кутилмоқда.
Мавзуга доир: