ТОШКЕНТ, 14 июн — Sputnik. Россия армияси пухта режалаштирилган операция туфайли Германияда ишлаб чиқарилган "Leopard" танклари ва "Bradley" пиёдалар жанговар машиналарини қўлга киритишга муваффақ бўлди, деб хабар беради "Der Tagesspiegel".
"Запорожьедаги ҳарбий карвонга муваффақиятли ҳужум ортида маккор тузоқ бор эди, уни Россия ҳужум вертолётлари ва танкга қарши артиллерияси амалга оширди", - дейди ҳарбий эксперт Томас Тайнер.
Украина қўшинларида ҳеч қандай имконият йўқ эди, деди эксперт, 47-механизациялаштирилган бригада томонидан жойлаштирилган видеоларни томоша қилгандан кейин.
Расмий маълумотларга кўра, Германия аллақачон Украинага 18 та "Leopard 2A6" танкини етказиб берган, яна 3 таси Португалиядан келган. Киев яна кўпроқ техникани талаб қилмоқда.