ТОШКЕНТ, 14 июн — Sputnik. Кеча, 13 июнь куни, пойтахт ҳокимлигида Тошкент шаҳар ҳокими в.б. Шавкат Умурзоқов Доминикана республикасининг Ўзбекистондаги элчиси Франк Ханс Данненберг Кастельянос билан учрашди. Бу ҳақда ҳокимлик сайтида хабар берилди.
Встреча с послом Доминиканской республики в хокимияте Ташкента
© Пресс-служба хокимията Ташкента
Умурзоқов туризм, коммунал хўжалиги, хизмат кўрсатиш, маданият, ишлаб чиқариш ва бошқа соҳаларда ўзаро ҳамкорликни ривожлантиришни қўллаб-қувватлашини билдирди. Шунингдек, у ўзаро ҳамкорлик салоҳиятини тўлақонли ишга солиш зарурлигини таъкидлаб, қўшма маданий тадбирлар — ярмаркалар, кўргазмалар, фестивалларни ташкиллаштиришни таклиф қилди.
Ўз навбатида, Кастельянос Ўзбекистон, хусусан, Тошкент билан савдо-иқтисодий, инвестициявий, маданий ва ижтимоий соҳалардаги ҳамкорликни йўлга қўйиш ҳамда ривожлантириш икки томон учун манфаатли бўлишини таъкидлади. У Тошкент билан Санто-Доминго шаҳарлари ўртасида Дўстлик ва биродарлик алоқаларини ўрнатиш таклифини билдирди.
Встреча с послом Доминиканской республики в хокимияте Ташкента
© Пресс-служба хокимията Ташкента
Кастельянос Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар, жумладан, кўплаб давлатлар билан виза тизимининг бекор қилиниши сайёҳлар учун кенг йўл очганлигини таъкидлаб, бу Доминикана фуқароларининг ҳам эътиборини тортганлигини қайд этди.
Биргаликда қўшма маданий тадбирлар, миллий фестиваль ва кўнгилочар тадбирлар ўтказиш таклифини билдирди.
Учрашув якунида тарафлар амалий мулоқот ва ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олдилар.
Встреча с послом Доминиканской республики в хокимияте Ташкента
© Пресс-служба хокимията Ташкента