Термизга учган самолёт кучли шамол туфайли бошқа аэропортга қўнди

Термиз аэропортидаги ноқулай об-ҳаво шароити туфайли "Silk Avia" авиакомпаниясининг Тошкент-Термиз рейси экипажи Бухородаги муқобил аэродромга жўнаб кетишга қарор қилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 14 июн — Sputnik. Кеча тунда "Silk Avia" авиакомпаниясига тегишли самолёт кучли шамол туфайли Термиз аэропортига ўз вақтида қўна олмади, дея хабар берди "Uzbekistan airports".
Термиз аэропортидаги ноқулай об-ҳаво шароити (кучли шамол) туфайли "Silk Avia" авиакомпаниясининг USA753 (Тошкент-Термиз) рейси экипажи Бухородаги муқобил аэродромга жўнаб кетишга қарор қилди.
Бухоро халқаро аэропортига етиб келишнинг тахминий вақти маҳаллий вақт билан 20:25 бўлган. Шундан сўнг у 22:10 да Термиз аэропортидаги учиб кетди.