ТОШКЕНТ, 14 июн — Sputnik. Ғарб томонидан эълон қилинган иқтисодий уруш ҳаммага таъсир қилмоқда, бироқ Россия қийинчиликларни муваффақиятли енгди. Бу ҳақда Греция бош вазирининг Россия ва Шарқий Европа билан муносабатлар масалалари бўйича собиқ маслаҳатчиси Димитрис Веланис маълум қилди.
“Иқтисодий уруш қатъий кетмоқда, ва у иқтисодийдан ҳақиқий урушга ўтмоқда”, - деди у РИА Новости билан суҳбатда.
Веланиснинг таъкидлашича, “Шимолий оқим” газ қувурини портлашиш бунинг яққол мисоли бўлади, чунки у ҳарбий воситалар ёрдамида амалга оширилган.
“Шубҳасиз, бу санкциялар бўрони иқтисодиётга ва унинг ривожланиш йўналишларига таъсир кўрсатади. Бироқ ғарблик таҳлилчилар ва иқтисодчилар тобора жиддийроқ тан олишяптики, Россия тўсиқларни муваффақиятли енгиб ўтди”, - деди грециялик амалдор.
Унинг аниқлик киритишича, Россия ўз кучларини тўплаб, кўплаб ички ўзгаришларни амалга оширган ҳамда импорт ўрнини босиш йўлларини топган. Қолаверса, илгари Ғарб мамлакатлари қатнашган ўз иқтисодиёти соҳаларини фаол ривожлантирмоқда.
“Балки муаммолар билан, лекин ғарблик ҳамкорларсиз. Ҳисоб-китобларга кўра, ғарблик ҳамкорлар Россия бозоридаги бир ярим триллион доллар даромадни йўқотишган”, - дея тушунтирди бош вазирнинг собиқ маслаҳатчиси.
Шунингдек, Веланис Ғарб мамлакатлари бошлаган иқтисодий уруш бутун дунёга, жумладан, Россияга халақит бераётганини таъкидлади.
“Бироқ Россия ўз иқтисодиёти учун янги ҳал қилиш йўлларини топмоқда. Ва, албатта, шундай катта бойликларга эга бўлган бундай катта мамлакат бу қийинчиликларни енгади”, - дея қўшимча қилди у.
Веланис 2015-2019 йилларда Греция бош вазири Алексис Ципраснинг маслаҳатчиси бўлган. У 14-17 июнь кунлари бўлиб ўтаётган Петербург халқаро иқтисодий форумига таклиф этилган.
Ғарб санкциялари
Россия Украинани демилитаризация ва денацификация
қилиш бўйича махсус операцияни эълон қилганидан сўнг АҚШ бошчилигидаги Ғарб давлатлари Москвага нисбатан санкциялар босимини кескин кучайтирди. Чеклов чоралар биринчи навбатда банк сектори ва юқори технологияли маҳсулотлар етказиб беришга қаратилган. Кўплаб брендлар Россиядан чиқиб кетишди. Россиянинг хориждаги активлари музлатилди.
Кремль ушбу бу чораларни мисли кўрилмаган иқтисодий уруш деб атади, лекин воқеаларнинг бундай ривожланишига тайёр эканини билдирди.
Россия банки валюта бозорини барқарорлаштирди, дўст бўлмаган мамлакатларга газни рублда сотиш эълон қилинди.