ТОШКЕНТ, 14 июн — Sputnik. Россия дон битимидан чиқиш ҳақида ўйлаяпти, айниқса, йўлак Украина томонидан пилотсиз учар аппаратлар билан ҳужум қилиш учун фойдаланилаётгани сабабли, деди Россия президенти Владимир Путин.
"Биз ҳозир бу дон битимидан қандай чиқиш ҳақида ўйлаяпмиз. Айниқса, кемалар ўтадиган бу йўлаклар душман томонидан доимий равишда пилотсиз учар аппаратлар, денгиз дронларини учириш учун фойдаланилмоқда", - деди у ҳарбий мухбирлар билан учрашувда.
2022 йил 22 июлда Россия, Туркия, Украина ва БМТ вакиллари томонидан дон битимини имзоланган. Ҳужжат дон, озиқ-овқат ва ўғитларни Қора денгиз орқали учта портдан, жумладан Одессадан экспорт қилишни назарда тутади. Кема ҳаракатини мувофиқлаштириш билан Истанбулдаги Қўшма мувофиқлаштириш маркази шуғулланади. Россия президенти Владимир Путин сентябр ойида таъкидлаганидек, Ғарб Украина донининг катта қисмини Африкадаги муҳтож мамлакатларга эмас, балки ўз давлатларига экспорт қилмоқда.
Дон ташаббуси пакетли битимнинг ажралмас қисми ҳисобланади. Иккинчи қисм (Россия-БМТ меморандуми, уч йилга мўлжалланган) Россиянинг озиқ-овқат ва ўғитлар экспортини блокировка қилишни, Россельхозбанкни SWIFT тизимига қайта улашни, қишлоқ хўжалиги ускуналари, эҳтиёт қисмлар ва хизматларни етказиб беришни қайта тиклаш, Тольятти-Одесса аммиак қувурининг ишлашини тиклаш ва бошқа бир қатор тадбирларни назарда тутади. Москва пакетли келишувнинг ушбу қисми ҳануз амалга оширилмагани ҳақида таъкидлаб келмоқда.