Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Махсус ҳарбий операция зонасида бўлган Делимхонов алоқага чиқмаяпти — Қодиров

Рамзан Қодиров депутат Делимхонов билан алоқа йўқлиги сабабли Украина разведкасига мурожаат қилган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 14 июн — Sputnik. Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров Давлат Думаси депутати Адам Делимхонов билан алоқага чиқа олмаётганини айтиб, “азиз биродар”ни топиш учун Украина разведкасидан ҳужум қаерда амалга оширилгани ҳақида маълумот беришни сўраган.
"Мен ўзим ҳеч ҳам Адам Делимхонов алоқага чиқа олмайман. У алоқага чиқмаяпти", - дейилган Қодировнинг Telegram-каналидаги постида.
Сиёсатчи Украина разведкасидан “катта мукофот” эвазига айнан қайси жой ва қайси позицияларга зарба берилгани ҳақида маълумот беришни сўраган.
Вазиятдан хабардор манбанинг РИА Новости агентлигига айтишича, Чеченистон раҳбарининг хабари киноя билан ёзилган.
Давлат Думаси раиси Вячеслав Володин ҳозиргина депутат Адам Делимханов билан гаплашди, у тирик ва соғлом, деб ёзди Дума Мудофаа қўмитаси аъзоси Дмитрий Кузнецов.

Аввалроқ, Украинанинг бир қанча Telegram – каналлари тарқатган хабарларга кўра, Чеченистон сиёсатчиси бўлган кортеж ўққа тутилди ва унинг ўзи ҳалок бўлди.