ТОШКЕНТ, 13 июн — Sputnik. Президент администрацияси ижро этувчи аппаратининг Коммуникациялар ва ахборот сиёсати бўйича шўъба мудири Саида Мирзиёева Сурхондарё вилояти Ангор туманидаги 9-мактабга борди. Мирзиёева бу ҳақда ўзининг Telegram-каналида хабар берди.
Саида Мирзиёева Ангор туманидаги мактабга борди
© Саида Мирзиёева
“Афсуски, чекка ҳудудлардаги айрим мактабларимизнинг аҳволи ниҳоятда аянчли. Мен Ангор туманидаги 9-мактабни кўздан кечириб, бунга яна бир бор ишонч ҳосил қилдим”, - деб ёзади Мирзиёева.
Таъкидланишича, мактабда энг бирламчи шароитлар ҳам йўқ, коммуникация, мактаб жиҳозлари, ўқувчилар учун жойлар етарли эмас.
Саида Мирзиёева Ангор туманидаги мактабга борди
© Саида Мирзиёева
“Мактабларга эҳтиёж мунтазам равишда ошяпти. Туғилишлар сони йилдан йилга кўплиги учун ҳам баъзи мактабларда битта синфда 40 тагача ўқувчи ўтиргани ҳам бор гап. Ҳали яна кўплаб ўқув ўринлари барпо этилиши керак. Бу оғир жараён. Лекин бу муаммоларни ҳал этмасликнинг иложи йўқ, ўқувчиларга шароит яратмасдан туриб, таълим сифати ҳақида гапириш бефойда”, - дейилади хабарда.
Қайд этилишича, тез орада Ангор туманидаги 9-мактабни таъмирлаш ва қайта жиҳозлаш ишлари бошланади.
Саида Мирзиёева Ангор туманидаги мактабга борди
© Саида Мирзиёева
Саида Мирзиёева Ангор туманидаги мактабга борди
© Саида Мирзиёева
Саида Мирзиёева Ангор туманидаги мактабга борди
© Саида Мирзиёева
Эслатиб ўтамиз, Саида Мирзиёева Термиз шаҳридаги 13 ва 26-умумтаълим мактабларининг IT оромгоҳида таҳсил олган ўқувчи қизларга сертификат топшириш маросимида иштирок этган эди.